Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қозоғистон мактабларида сунъий интеллект ўқитилади

06.08.2026 16:23

26

Жумладан, 1–4-синфлардаги «Рақамли саводхонлик» фани «Рақамли саводхонлик ва сунъий интеллект», 5–11-синфлардаги «Информатика» эса «Информатика ва сунъий интеллект» фанига ўзгартирилади.

Қозоғистон мактабларида янги ўқув йилидан бошлаб сунъий интеллект бўйича мавзулар ўқув дастурларига киритилади. Бу ҳақда мамлакат Маориф вазирлиги маълум қилди.

Жумладан, 1–4-синфлардаги «Рақамли саводхонлик» фани «Рақамли саводхонлик ва сунъий интеллект», 5–11-синфлардаги «Информатика» эса «Информатика ва сунъий интеллект» фанига ўзгартирилади.

Ўқув дастурларига сунъий интеллект бўйича 43 та янги мавзу қўшилган. Бошланғич синф ўқувчилари сунъий интеллект асослари ва рақамли хавфсизликни ўрганса, ўрта синфларда ўқувчилар сунъий интеллектдан фойдаланиш ва унинг жавобларини баҳолашни ўзлаштиради.

Юқори синф ўқувчиларига эса машинавий ўқитиш, нейрон тармоқлар ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича билимлар берилади.

Янгиланган ўқув дастурлари аллақачон синовдан ўтказилган ва экспертларнинг ижобий хулосасини олган. Ҳозирда уларни якуний тасдиқлашга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган