Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

07.08.2026 20:59

9

Қонунга асосан, риэлторлар махсус ўқув дастурини тугатиб, малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтгач, штрих кодли малака сертификати олади. Улар фақат риэлторлик ташкилоти таркибида ва сертификат асосида фаолият юритиши мумкин.

Президент томонидан “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Унга кўра, риэлторлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланди.

Қонунга асосан, риэлторлар махсус ўқув дастурини тугатиб, малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтгач, штрих кодли малака сертификати олади. Улар фақат риэлторлик ташкилоти таркибида ва сертификат асосида фаолият юритиши мумкин.

Шунингдек, риэлторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк агентлари Ягона реестрга киритилганидан кейин иш бошлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Қонунга мувофиқ, риэлторлар кўчмас мулк битимларида воситачилик қилиш, савдоларни ташкил этиш, ишончли бошқарув ҳамда ахборот-маслаҳат ва реклама хизматларини кўрсатиши мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган