8 август куни Олий суд ва Судьялар олий кенгаши раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда ҳудудий судлар раҳбарияти, судьялар ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.
Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Жами 854 та иш бўйича 1279 нафар мурожаатчи қабул қилинди.
Қабул давомида 403 та шикоят ва ариза қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Яна 410 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Мурожаатларни кўриб чиқишда ҳар бир масалага аниқ ҳуқуқий ечим топишга эътибор қаратилди. Фуқаролар суд органлари раҳбарияти билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қийнаётган масалаларни баён қилиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, 41 та мурожаат қабул жараёнининг ўзида ижобий ҳал этилди.
Мазкур сайёр қабул давлат раҳбари белгилаб берган аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни тизимли йўлга қўйиш вазифалари доирасида ташкил этилди.

