Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим режали чурра операцияси муносабати билан шифохонага ётқизилди.
Шифокорлар маълумотига кўра, 79 ёшли бош вазир операциядан сўнг икки кун давомида тиббий кузатувда бўлади. Айни пайтда у физиотерапия муолажаларини олмоқда.
Анвар Иброҳим Малайзия ҳукуматига 2022 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқда. У 2025 йил ноябрь ойида бел оғриғи сабабли Пахангга режалаштирилган сафарини бекор қилган эди. Кейинги тиббий текширувларда унинг соғлиғи яхши экани тасдиқланган.

