Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хивадаги «Қовун сайли» фестивалида жаҳон рекорди ўрнатилди

11.08.2026 09:05

19

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, фестивал «Ичан қалъа» ва «Арда Хива» мажмуаларида ташкил этилди. Уч кун давомида тадбирга 186 минг нафар меҳмон ташриф буюрди. Улардан 150 минг нафари маҳаллий, 36 минг нафари хорижий сайёҳлар бўлди.

Хива шаҳрида 7–9 август кунлари ўтказилган «Қовун сайли» фестивалида 259 киши бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ қовун навини татиб кўриб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, фестивал «Ичан қалъа» ва «Арда Хива» мажмуаларида ташкил этилди. Уч кун давомида тадбирга 186 минг нафар меҳмон ташриф буюрди. Улардан 150 минг нафари маҳаллий, 36 минг нафари хорижий сайёҳлар бўлди.

Фестивалнинг асосий воқеаларидан бири «Энг катта қовун дегустацияси» йўналишида жаҳон рекордининг қайд этилгани бўлди. 9 август куни 259 нафар иштирокчи бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ қовун навини татиб кўрди.

Рекорд Guinness World Records томонидан расман тасдиқланди. Сертификат топшириш ва рекордни тасдиқлаш жараёнида ташкилотнинг расмий ҳаками, Туркия ва Марказий Осиё бўйича вакили Шейда Субаши Гемижи иштирок этди.

Фестиваль давомида Хоразм вилоятининг туманлари, фермер хўжаликлари ва бошқа иштирокчилар ўз стендларида қовуннинг ўнлаб навлари, маҳаллий маҳсулотлар, замонавий технологиялар ҳамда қишлоқ хўжалигидаги ютуқларини намойиш қилди.

Ташриф буюрган меҳмонлар турли қовун навларидан татиб кўриш, фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот қилиш ҳамда Хоразмнинг қадимий қишлоқ хўжалиги анъаналари билан танишиш имконига эга бўлди.

Фестиваль якунида ғолиблар ҳам аниқланди. Учинчи ўрин Урганч давлат университети, «UzAuto»нинг Хоразм филиали ва Автомобиль йўллари қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармасига берилди. Иккинчи ўринни Хоразм вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси эгаллади.

Биринчи ўрин Янгиариқ тумани ҳокимлигига, бош соврин эса Хива шаҳар ҳокимлигига насиб этди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган