Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Венгриянинг янги президенти Андраш Бака аслида ким?

12.08.2026 09:21

7

Баканинг номи Виктор Орбан ҳукумати билан боғлиқ суд ислоҳотлари фонида ҳам тилга тушган. У 2011 йилда суд тизимидаги ислоҳотларни танқид қилганидан сўнг Олий суд раиси лавозимидан четлатилган. Кейинчалик ЕСПЧ унинг ишини кўриб чиқиб, Венгрия ҳукумати унинг ҳуқуқларини бузган, деган хулосага келган.

Венгрия парламенти 11 август куни мамлакат президенти этиб Олий суднинг собиқ раиси Андраш Бакани сайлади. У яширин овоз беришда 140 нафар депутатнинг қўллаб-қувватловини олди, 6 нафар депутат қарши овоз берди. Мухолифатдаги «Фидес» партияси овоз беришни бойкот қилди.

73 ёшли Андраш Бака — тажрибали ҳуқуқшунос ва судья. У 1991–2008 йилларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида (ЕСПЧ) Венгрия номидан судья бўлиб ишлаган. 2009 йилда Венгрия Олий суди раиси этиб сайланган.

Баканинг номи Виктор Орбан ҳукумати билан боғлиқ суд ислоҳотлари фонида ҳам тилга тушган. У 2011 йилда суд тизимидаги ислоҳотларни танқид қилганидан сўнг Олий суд раиси лавозимидан четлатилган. Кейинчалик ЕСПЧ унинг ишини кўриб чиқиб, Венгрия ҳукумати унинг ҳуқуқларини бузган, деган хулосага келган.

Эндиликда Бака президентлик лавозимига ҳокимиятдаги «Тиса» партияси томонидан илгари сурилди. Унинг сайланиши бош вазир Петер Мадьяр ҳукумати томонидан Орбан даврида шаклланган сиёсий институтларни ўзгартириш жараёнининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.

Президентлик лавозими Венгрияда асосан маросимий ваколатларга эга бўлса-да, давлат раҳбари қонунларни кўриб чиқиш ва конституциявий жараёнларда муҳим ўрин тутади. Баka ўзининг илк нутқида мамлакатда сиёсий қасос эмас, адолат устувор бўлиши ва президент барча фуқаролар манфаатларини ифодалаши кераклигини таъкидлади.

Андраш Баka 19 август куни расман лавозимга киришиши кутилмоқда. Унинг президентлик муддати янги Конституция қабул қилингунига қадар ёки кўпи билан беш йил давом этади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган