Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида тадбиркорларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартибини соддалаштиришга қаратилган қонун маъқулланди.
Қонун билан Иқтисодий процессуал ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.
Унга кўра, агар тадбиркор солиқ органининг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорига эътироз билдирмаса, чеклов солиқ органининг қарори асосида амалга оширилади.
Агар тадбиркор қарорга эътироз билдирса, масала суд томонидан кўриб чиқилади. Бунда солиқ органи судга мурожаат қилганда қонун бузилгани, солиқ тўловчига тегишли хабарнома юборилгани ва унинг эътирозини тасдиқловчи далилларни тақдим этиши талаб этилади.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганда ёки суд банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни рад этганда, қўйилган чекловларни тезкор бекор қилиш механизми мустаҳкамланмоқда.

