Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Колумбияда кучли зилзила қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди

13.08.2026 09:13

12

Ҳукумат қарорига кўра, мотам кунларида мамлакат бўйлаб давлат муассасалари биноларида, шунингдек, хориждаги элчихона ва консулликларда давлат байроғи ярим тушириб қўйилади. Магнитудаси 7,4 балл бўлган зилзила мамлакатнинг ғарбий қисмида, Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар муниципалитети яқинида содир бўлган.

Колумбияда 10 август куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик давлат мотами эълон қилинди.

Ҳукумат қарорига кўра, мотам кунларида мамлакат бўйлаб давлат муассасалари биноларида, шунингдек, хориждаги элчихона ва консулликларда давлат байроғи ярим тушириб қўйилади.

Магнитудаси 7,4 балл бўлган зилзила мамлакатнинг ғарбий қисмида, Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар муниципалитети яқинида содир бўлган.

12 август ҳолатига кўра, табиий офат оқибатида 254 киши ҳалок бўлган, 2700 дан ортиқ одам бедарак йўқолган. Энг кўп қурбонлар Кали ва Перейра шаҳарларида қайд этилган.

Зилзила оқибатида минглаб бинолар вайрон бўлган ёки зарарланган, транспорт ва ижтимоий инфратузилмага жиддий зарар етган. Айрим ҳудудларда электр энергияси, сув ва алоқа таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шунингдек, мамлакатнинг асосий порти фаолияти тўхташи ортидан қаҳва экспорти жиддий зарар кўрган. Колумбия қаҳва экспорти бўйича дунёдаги энг йирик давлатлардан бири бўлгани сабабли, мутахассислар маҳсулот нархи ошиши мумкинлигини билдирмоқда.

Зилзила қутқарув ишларига ҳам жиддий таъсир кўрсатган. Айрим шаҳарларда аэропортлар фаолияти чеклангани, инфратузилмадаги узилишлар эса қидирув-қутқарув ишларини қийинлаштираётгани хабар қилинди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган