Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

14 август куни Ўзбекистонда ҳаво 42 даражагача исийди

13.08.2026 11:36

10

Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 14 август куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кундузи 38–40 даража, Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Фарғона ҳудудларида эса 35–40 даража иссиқ бўлади.

Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган