Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 856 нафар талаба учун контракт маблағлари тўлаб берилмоқда.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов қарорига кўра, талабаларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун 3 млрд 780 млн 600 минг сўм маблағ ажратилган.
Маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг ўқишини давом эттиришига кўмаклашиш учун йўналтирилади.

.webp)