Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Террористик ташкилотга пул ўтказган ва улар сафига қўшилмоқчи бўлган шахс 10 йилга қамалди

14.08.2026 09:25

15

Университетни тамомлаганидан кейин ҳам Жанубий Кореяда қолган шахс “Ғуроба катибаси”нинг “Саад Мухтор” тахаллусли медиа блогери таъсирига тушиб, унга пул маблағлари ўтказган. 2023 йил декабрь ойида Ўзбекистонга қайтиб келган. 2024 йил июль ойида эса Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркияга борган. Бироқ режаси амалга ошмай, Ўзбекистонга қайтган.

Жанубий Кореяда таҳсил олган ва ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушган Ўзбекистон фуқароси 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган шахс 2017 йилда Жанубий Кореянинг нуфузли университетига ўқишга кирган. У ерда таҳсил олиш даврида ижтимоий тармоқлар орқали “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳидлик”ни тарғиб қилувчи материаллар билан танишган.

Шундан сўнг у Суриядаги қуролли тўқнашувлар акс этган видеолар таъсирида ақидапарастлик ғояларига берилган ҳамда “Instagram” ва “Telegram” орқали Сурияда фаолият юритувчи “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ва “Ғуроба катибаси” террористик ташкилотларига алоқадор шахслар билан мулоқот қилган. Шунингдек, уларга тегишли материалларни тарқатган.

Университетни тамомлаганидан кейин ҳам Жанубий Кореяда қолган шахс “Ғуроба катибаси”нинг “Саад Мухтор” тахаллусли медиа блогери таъсирига тушиб, унга пул маблағлари ўтказган. 2023 йил декабрь ойида Ўзбекистонга қайтиб келган.

2024 йил июль ойида эса Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркияга борган. Бироқ режаси амалга ошмай, Ўзбекистонга қайтган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Суд ҳукмига кўра, шахс Жиноят кодексининг 244¹, 244², 155² ва 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган