Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Русланбек Давлетов янги лавозимга тайинланди

14.08.2026 11:31

20

Аввалроқ у Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди.

Президент собиқ маслаҳатчиси Русланбек Давлетов янги лавозимга тайинланди. 

У Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг 13 августдаги фармонида эълон қилинди. 

Аввалроқ у Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди.

Русланбек Давлетов 2017–2022 йилларда Адлия вазири бўлиб ишлаган. Энди у қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсатни таҳлил қилиш, қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ҳамда ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи институтга раҳбарлик қилади.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган