Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хитойда магнит ёстиқчали поезд 800 км/соат тезликка чиқди

16.08.2026 21:07

15

Бундай юқори тезликка «маглев» — магнит левитацияси технологияси орқали эришилган. Поезд ғилдираклари рельсга тегмайди, балки кучли электромагнитлар ёрдамида бир неча сантиметр баландликда «муаллақ» ҳаракатланади. Шу тариқа ишқаланиш кескин камаяди, поездни олдинга эса ҳаракатланувчи магнит майдони тортади.

Хитойлик муҳандислар магнит левитацияси асосида ҳаракатланувчи поезд прототипини синовдан ўтказиб, уни 5,3 сонияда 800 км/соат тезликкача тезлаштирди. Тажриба Хубэй провинциясидаги Donghu лабораториясида, узунлиги бир километр бўлган махсус трассада ўтказилди.

Оғирлиги 1,1 тонна бўлган экспериментал поезд нолдан 800 км/соат тезликка чиқиш жараёнида қарийб 200 метр масофани босиб ўтган. Бу ушбу жамоанинг сўнгги ярим йилдаги учинчи рекорди бўлди. 2025 йил июнь ойида поезд 7,1 сонияда 650 км/соат, бир ойдан сўнг эса 700 км/соат тезликка эришган эди.

Бундай юқори тезликка «маглев» — магнит левитацияси технологияси орқали эришилган. Поезд ғилдираклари рельсга тегмайди, балки кучли электромагнитлар ёрдамида бир неча сантиметр баландликда «муаллақ» ҳаракатланади. Шу тариқа ишқаланиш кескин камаяди, поездни олдинга эса ҳаракатланувчи магнит майдони тортади.

Бироқ технологияни йўловчи ташишда қўллаш учун ҳали жиддий муаммоларни ҳал қилиш талаб этилади. Катта энергия сарфи, трасса қурилишининг қимматлиги ва юқори тезликда тизим барқарорлигини таъминлаш шулар жумласидандир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирча бу лаборатория шароитидаги тажриба ҳисобланади. Шунга қарамай, эришилган натижа келажакда ўта юқори тезликда ҳаракатланувчи транспорт технологияларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиши мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган