Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилганлар ушланди

17.08.2026 08:36

25

Яна бир ҳолатда Тошкентда виза бўйича консалтинг хизматлари кўрсатувчи МЧЖ раҳбари 2002 йилда туғилган фуқарони Германияга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан 4 минг АҚШ доллари олган. Тошкент вилоятининг Зангиота туманида эса 1993 йилда туғилган аёл Ангренда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан 5900 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

Хорижга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахслар ушланди. Тезкор тадбирлар ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Жумладан, Тошкентда яшовчи, муқаддам судланган 1985 йилда туғилган шахс Қашқадарё вилоятидаги 6 нафар фуқарони Словакияга ишга жўнатиш эвазига 145 млн сўм талаб қилиб, шундан 85 млн сўмини олган вақтида ушланган.

Яна бир ҳолатда Тошкентда виза бўйича консалтинг хизматлари кўрсатувчи МЧЖ раҳбари 2002 йилда туғилган фуқарони Германияга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан 4 минг АҚШ доллари олган.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида эса 1993 йилда туғилган аёл Ангренда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан 5900 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган