Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Владивостокда Ўзбекистондан борган меҳнат мигрантлари фарзандлари учун махсус синфлар очилади

18.08.2026 08:45

10

Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудлари ва Приморье ўлкаси мактаб ёшидаги болаларини ёзги таътил даврида соғломлаштириш лагерларига ўзаро, тенг асосда юбориш амалиётини қайта тиклаш режалаштирилмоқда. Учрашувда Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Приморье ўлкаси Таълим вазирлиги ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишиб олинди.

Приморье ўлкасига Ўзбекистондан меҳнат қилиш учун борган фуқароларнинг фарзандлари Владивостокда махсус синфларда таълим олади. Шунингдек, мактабгача ёшдаги болалар учун тайёрлов курслари ташкил этилади.

Бу ҳақда Приморье ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари — таълим вазири Эльвира Шамонова ҳамда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги янги бош консули Ҳожиакбар Ваҳабов ўртасидаги учрашувда келишувга эришилди.

Мазкур ташаббус меҳнат мигрантлари фарзандларининг Россия жамиятига ижтимоий-маданий мослашувини тезлаштириш ва рус тилини жадал ўрганишига кўмаклашиш мақсадида амалга оширилади. Синфлар томонларнинг ҳамкорлиги асосида ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудлари ва Приморье ўлкаси мактаб ёшидаги болаларини ёзги таътил даврида соғломлаштириш лагерларига ўзаро, тенг асосда юбориш амалиётини қайта тиклаш режалаштирилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Приморье ўлкаси Таълим вазирлиги ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишиб олинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари Приморье ўлкасидаги барча хорижий меҳнат мигрантларининг қарийб ярмини ташкил этади. Бироқ ҳудудда қанча меҳнат мигрантининг фарзанди яшаётгани ҳақида аниқ статистика мавжуд эмас.

Владивостокдаги умумтаълим муассасаларига 2024/2025 ўқув йилида 549 нафар вояга етмаган хорижлик қабул қилинган. 2025/2026 ўқув йилида эса Россияда хорижлик болалар учун ҳужжатларни назорат қилиш тартиби кучайтирилиб, рус тилини билиш бўйича мажбурий тест жорий этилганидан сўнг бу кўрсаткич 133 нафарга тушган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган