2026/2027 ўқув йилида олий таълим муассасаларига 1-босқичга тавсия этилган абитуриентлар 18 августдан талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериши мумкин.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали топшириш мумкин.
Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш мавжуд ўринлар ва белгиланган тартиб асосида амалга оширилади. Бунда, аввало, имтиёз ва устуворликка эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.
Шундан сўнг қолган ўринлар умумий рўйхатдаги талабалар ўртасида навбат асосида тақсимланади.
Белгиланган тартибга кўра, 1-босқич талабалари учун талабалар турар жойларидаги мавжуд ўринларнинг 55–65 фоизигача қисми ажратилиши белгиланган.

