Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш тақиқланди

19.08.2026 10:07

35

Шу каби норма 2017 йил 17 январдаги президент фармонида ҳам белгиланган бўлиб, унда давлат органлари ва судларга хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш масаласини қўйиш тақиқланган эди.

Ўзбекистонда хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш бўйича давлат органлари ташаббус билан чиқиши тақиқланди.

Президент 17 август куни тегишли қонунни имзолади. Унга кўра, хусусийлаштириш натижаларини, жумладан, объектлар қийматини баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижаларини қайта кўриб чиқиш, ҳақиқий эмас деб топиш ёки бекор қилиш масаласида давлат органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда судларнинг ташаббуси хусусий мулк дахлсизлигини бузиш деб баҳоланади.

Бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Мазкур қўшимча “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларга киритилди.

Қонун расмий эълон қилинганидан уч ой ўтгач кучга киради.

Шу каби норма 2017 йил 17 январдаги президент фармонида ҳам белгиланган бўлиб, унда давлат органлари ва судларга хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш масаласини қўйиш тақиқланган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган