Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мақсад ва вазифаларнинг ижроси юзасидан таҳлилий маъруза қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Сардор Исоқулов аввалроқ бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимдан озод этилган эди.
Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига айни пайтда "Агробанк" АТБ Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Абдазимов Мурод Илҳомович номзодини тавсия қилди.
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши Мурод Абдазимовни туман ҳокими этиб тасдиқлади.

