Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тимур Исмоилов ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

21.08.2026 09:09

68

У 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти давомида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Полковник Тимур Камалатдинович Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Тимур Исмоилов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

У 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти давомида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Жумладан, Исмоилов ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. Ушбу йўналиш унга бегона эмас — 2014 йилда ҳам ИИВ тизимида терроризмга қарши курашиш соҳасида раҳбарлик лавозимида фаолият юритган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган