Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Сентябрдан йўловчилар йўл ҳақини автобусга чиқиши билан тўлаши керак бўлади

22.08.2026 09:53

13

Брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида тўлов қоидалари қатъийлашуви билан чиптасиз йўловчиларни аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ҳам кучайтирилади.

2026 йил 1 сентябрдан йўловчилар йўл ҳақини автобусга чиқиши билан тўлаши керак бўлади.

Йўл ҳақи валидаторлар билан жиҳозланган автобусга чиқиш вақтида қуйидаги усуллар орқали тўланади:

  • транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда уни валидация қилиш;
  • банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз электрон тўлов турларидан фойдаланиш (NFC, QR, Biometric, BLE, UWB ва бошқа жорий этилаётган технологиялар ёрдамида тўлаш);
  • ижтимоий/транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлаш.

Йўлкира мазкур усуллар орқали автобусга чиқиш вақтида тўланмаганда, йўловчи автобусда чиптасиз юрган деб ҳисобланади.

Брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида тўлов қоидалари қатъийлашуви билан чиптасиз йўловчиларни аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ҳам кучайтирилади.

Транспорт назорати инспекцияси ҳамда шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари эндиликда тўғридан-тўғри автобус салонларида ҳам назорат тадбирларини олиб боришади.

Амалдаги тартибга кўра, йўловчининг автобусда чиптасиз юриши БҲМнинг ўндан бир қисми (бугунги кунда 41 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган