Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда инвесторларга таклиф этилган 35 та бозорнинг ҳеч бири ёпилмайди

22.08.2026 15:09

15

Бундан ташқари, ҳар бир объектда етарли сиғимдаги автотураргоҳ ташкил этилиши талаб этилади. Инвесторларга самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар объектлар барпо этиш имконияти берилади. Шу билан бирга, Тошкентда умумий узунлиги қарийб 140 километр бўлган 100 га яқин кўча тоифаларга ажратилган. Ҳозирга қадар синов тариқасида 24/7 режимида ишлайдиган 8 та кўча ташкил этилган.

Тошкентда инвесторларга таклиф этилган 35 та давлат бозори ва савдо мажмуасининг ҳеч бири ёпилмайди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов маълум қилди.

Ҳокимнинг айтишича, бозорларни модернизация қилиш, гавжум кўчаларни ривожлантириш ва автотураргоҳлар тармоғини кенгайтириш пойтахтдаги асосий вазифалардан ҳисобланади.

Шаҳардаги 35 та давлат бозори ва савдо мажмуаси инвесторларга таклиф этилмоқда. Бунда асосий шартлардан бири — бозорларнинг мавжуд функциясини сақлаб қолиш. Шунингдек, инвесторлар белгиланган ҳажмда замонавий савдо расталарини қуриб, давлатга топшириши ва амалдаги тадбиркорларнинг иш ўринларини сақлаши керак.

Бундан ташқари, ҳар бир объектда етарли сиғимдаги автотураргоҳ ташкил этилиши талаб этилади. Инвесторларга самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар объектлар барпо этиш имконияти берилади.

Шу билан бирга, Тошкентда умумий узунлиги қарийб 140 километр бўлган 100 га яқин кўча тоифаларга ажратилган. Ҳозирга қадар синов тариқасида 24/7 режимида ишлайдиган 8 та кўча ташкил этилган.

Пойтахтда автотураргоҳлар масаласи ҳам алоҳида эътиборга олинмоқда. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси билан ҳамкорликда 200 мингта автомобиль учун мўлжалланган кўп қаватли ва ер ости автотураргоҳлари барпо этиш учун жойлар белгиланган. Ушбу ер майдонлари босқичма-босқич электрон аукционга чиқарилмоқда.

Шавкат Умрзоқовнинг таъкидлашича, аввал автотураргоҳлар учун ажратилган айрим ерларда бизнес марказлари қурилган. Ҳокимлик бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун масалани тегишли органлар билан биргаликда қатъий назоратга олган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган