Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.
Бугун, 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга оширилган ташриф доирасида олий мартабали меҳмонларни «Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказади. Шунингдек, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Музокаралар якунида қатор муҳим ҳужжатларни имзолаш, шунингдек, иқтисодий ва гуманитар йўналишлардаги янги лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.

