Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

АҚШ қарзи $40 триллиондан ошди — ечимни 4 минг йиллик тарихдан излашмоқда

24.08.2026 08:47

47

Айни пайтда АҚШнинг давлат қарзи бўйича қонунчиликда белгиланган лимити 41 триллион 103 миллиард долларни ташкил этади. Бу эса мамлакатнинг янги қарз олиш имкониятлари учун жуда кам захира қолдирмоқда. Пол Виньянинг фикрича, қарз муаммосини иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, солиқларни ошириш ёки инфляция орқали қарз мажбуриятларини қадрсизлантириш каби анъанавий усуллар билан ҳал қилиш тобора мураккаблашмоқда.

АҚШнинг федерал давлат қарзи тарихда илк бор 40 триллион доллардан ошди. Қарзнинг жадал ўсиши фонида The New York Times колумнисти Пол Винья муаммони ҳал этиш йўлларини қадимги Месопотамия, хусусан, Шумер тажрибасидан излашни таклиф қилди.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат давлат қарзи 40 триллион долларлик чегарадан ўтган. Қарз миқдори 2026 йил март ойида 39 триллион долларга етган эди. Демак, беш ойдан камроқ вақт ичида яна 1 триллион доллар қўшилган.

Айни пайтда АҚШнинг давлат қарзи бўйича қонунчиликда белгиланган лимити 41 триллион 103 миллиард долларни ташкил этади. Бу эса мамлакатнинг янги қарз олиш имкониятлари учун жуда кам захира қолдирмоқда.

Пол Виньянинг фикрича, қарз муаммосини иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, солиқларни ошириш ёки инфляция орқали қарз мажбуриятларини қадрсизлантириш каби анъанавий усуллар билан ҳал қилиш тобора мураккаблашмоқда.

Шу сабабли у қадимги Шумерда қўлланган «амарги» амалиётини ўрганишни таклиф қилган. Бу атама «озодлик» ёки «онага қайтиш» маъноларини англатган бўлиб, қадимда ҳукмдорлар томонидан қарзларни бекор қилиш ва қарздорларни қарз қуллигидан озод этиш амалиётини ифодалаган.

Бундай чоралар қадимги Месопотамияда иқтисодий ва ижтимоий мувозанатни сақлашга хизмат қилган. Хусусан, қарздорларнинг оммавий равишда қулликка тушиб қолиши ва ер-мулкнинг тор доирадаги элита қўлида жамланишининг олди олинган.

Бироқ журналистнинг ўзи ҳам Шумер тажрибасини замонавий АҚШ молия тизимида тўғридан-тўғри қўллаш мумкин эмаслигини тан олган. Чунки бугунги давлат қарзининг асосий қисми инвесторлар, банклар, пенсия ва инвестиция фондлари, Федерал захира тизими ҳамда хорижий давлатлар олдидаги мажбуриятлардан иборат.

Масалан, АҚШ давлат қарзининг хусусий инвесторлар қўлидаги қисми 32 триллион доллардан ошган. 2026 йил июнь ойи ҳолатига кўра, хорижий ва халқаро инвесторлар улуши эса 9,27 триллион долларни, яъни умумий қарзнинг қарийб 24 фоизини ташкил этган.

Шунинг учун 40 триллион долларлик қарзни бир томонлама ҳисобдан чиқариш АҚШ учун дефолт, долларга бўлган ишончнинг кескин пасайиши ва жаҳон молия тизимида жиддий инқироз келтириб чиқариши мумкин.

Шунга қарамай, Пол Винья «амарги» ғоясини замонавий иқтисодиётда қарз, кредит ва давлат харажатларига бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш учун тарихий сабоқ сифатида таклиф қилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган