Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Тошкентда Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

24.08.2026 10:18

14

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиеванинг учрашуви бўлиб ўтди.

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева марказдаги «Исломгача бўлган цивилизациялар» зали, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларига бағишланган экспозициялар ҳамда «Янги Ўзбекистон» зали билан танишдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги кўп асрлик тарихий ва маданий алоқаларни акс эттирувчи музей экспонатлари кўздан кечирилди.

Ташриф якунида Биринчи хонимлар марказнинг маънавий ва меъморий маркази бўлган «Қуръон зали»га кирдилар. У ердаги энг ноёб ёдгорликлардан бири — Усмон Мусҳафи билан танишдилар. VII асрга мансуб мазкур қўлёзма Қуръоннинг бизгача етиб келган энг қадимий нусхаларидан бири бўлиб, ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритилган.

Самимий суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги гуманитар ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, икки қардош халқни муштарак тарих, маданий анъаналар ва маънавий қадриятлар бирлаштириб туриши қайд этилди. 

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган