Рақобат қўмитаси 2026 йилнинг биринчи ярмида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи 76 та веб-сайт бўйича тегишли чора кўриш учун ваколатли органларга сўров юборди.
Натижада ушбу сайтларнинг 50 дан ортиғи блокланди.
Шунингдек, қимор ва букмекерлик хизматлари рекламаси бўйича ўтказилган 165 та мониторинг давомида 82 та ҳолатда қонунбузилиш аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда ҳам қимор ва букмекерлик хизматларини тарғиб қилган 3 нафар блогер ва вайнер аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Умуман, Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярмида реклама бозори бўйича 13,5 мингдан ортиқ ўрганиш ўтказилиб, қарийб 6 мингта қонунбузилиш ҳолати аниқланган.

