Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 4,5 фоизга тушди

25.08.2026 19:49

10

Шу даврда 28,1 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Олтин ҳисобга олинмаганда экспорт ҳажми 14,4 миллиард долларга етиб, йиллик ҳисобда 31,6 фоизга ошган. Капитал қўйилмалар ҳажми қарийб 339 триллион сўмни ташкил этган, инфляция даражаси эса 6,4 фоиз бўлган.

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2026 йилнинг биринчи ярмида 5 фоиздан 4,5 фоизга пасайди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатасида давлат дастури ижроси юзасидан ҳисобот берган.

Унинг маълум қилишича, ҳисобот даврида ижтимоий реестрга киритилган 227 мингта камбағал оилага даромадини оширишга қаратилган 300 мингта хизмат кўрсатилган.

Маҳаллаларда 104 мингта микролойиҳа ишга туширилиб, 246 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган. Шунингдек, 460 мингдан ортиқ ишсиз фуқаро доимий иш билан таъминланган.

Ҳисобот даврида 2750 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилган.

Инфратузилмани яхшилашга қаратилган дастурлар доирасида 37 та оғир тоифадаги, 33 та «Янги Ўзбекистон» қиёфасидаги туман ҳамда 915 та маҳаллага 9 триллион сўм ажратилган. Ҳозирда 3200 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда.

Қўчқоровнинг таъкидлашича, 2026 йилнинг биринчи ярмида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 8,5 фоизга ўсган. Саноат 8 фоиз, хизматлар 16,9 фоиз, қурилиш 13,8 фоиз ва қишлоқ хўжалиги 4,7 фоизга ўсиш қайд этган.

Шу даврда 28,1 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Олтин ҳисобга олинмаганда экспорт ҳажми 14,4 миллиард долларга етиб, йиллик ҳисобда 31,6 фоизга ошган.

Капитал қўйилмалар ҳажми қарийб 339 триллион сўмни ташкил этган, инфляция даражаси эса 6,4 фоиз бўлган.

Аввалроқ йил якунига қадар Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсишини камида 8 фоиз даражасида таъминлаш вазифаси белгиланган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган