Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Непалда сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 150 нафардан ошди

27.08.2026 08:15

58

Табиий офатдан сўнг қарийб 500 нафар сайёҳдан бедарак йўқолган. Шунингдек, 85 нафар хавфсизлик ходими ҳамда гидроэнергетика объектлари, божхона ва иммиграция хизматларининг 60 нафар ходими бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Ҳудудда 3,3 мингдан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қидирув-қутқарув ишларига жалб этилган. Қидирув ва қутқарув операциялари давом этмоқда.

Непалнинг Хитой билан чегарадош Расува туманида юз берган кучли сув тошқини оқибатида 150 нафардан зиёд киши ҳалок бўлди. Яна камида 63 киши турли даражада жароҳат олган.

Табиий офатдан сўнг қарийб 500 нафар сайёҳдан бедарак йўқолган. Шунингдек, 85 нафар хавфсизлик ходими ҳамда гидроэнергетика объектлари, божхона ва иммиграция хизматларининг 60 нафар ходими бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Ҳудудда 3,3 мингдан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қидирув-қутқарув ишларига жалб этилган. Қидирув ва қутқарув операциялари давом этмоқда.

Маълум қилинишича, сув тошқинига Тибетдан бошланиб, Непал ҳудудидан оқиб ўтувчи Бхоте-Коши дарёсида сув сатҳининг кескин кўтарилиши сабаб бўлган. Дарё бўйидаги Тимуре ва Сьяпрубеси аҳоли пунктлари энг кўп талафот кўрган.

Сув оқими бозорлар ва турар жойларни босган, полиция участкалари ҳамда гидроэнергетика объектларига жиддий зарар етказган. Шунингдек, кўплаб кўприклар ва автомобиль йўлларининг айрим қисмлари вайрон бўлган.

Маҳаллий ҳокимият зарар кўрган ҳудудларни уч ой муддатга офат зонаси деб эълон қилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган