Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Екатеринбургда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанига қайтарилди

27.08.2026 09:42

15

Мурожаат дипломатлар томонидан зудлик билан ўрганилиб, ватандош билан консулхонада суҳбат ўтказилган. Унинг шахси ва юзага келган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, консуллик ходимлари фуқаронинг яқинлари билан боғланган.

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси оғир вазиятга тушиб қолган юртдошларига ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини давом эттирмоқда.

Бош консулхонага Навоий вилоятида туғилган О.В.нинг бир неча кундан буён турар жойсиз қолгани ва яшаш учун зарур шароитлар мавжуд эмаслиги сабабли кўчада тунлашга мажбур бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Мурожаат дипломатлар томонидан зудлик билан ўрганилиб, ватандош билан консулхонада суҳбат ўтказилган. Унинг шахси ва юзага келган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, консуллик ходимлари фуқаронинг яқинлари билан боғланган.

Шундан сўнг уни доимий яшаш жойига хавфсиз қайтариш чоралари кўрилган. Бош консулхона кўмагида Екатеринбург–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта харид қилиниб, ватандошнинг Ўзбекистонга хавфсиз қайтиши таъминланган.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган