Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Президент фармони билан 852 нафар маҳкум афв этилди

27.08.2026 12:06

5

2017 йилдан буён Президентнинг афв этишга оид 31 та фармони қабул қилинган бўлиб, улар асосида жами 10 567 нафар шахс афв этилган.

Ўзбекистон Президенти фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 852 нафар жазо муддатини ўтаётган шахс афв этилди.

— 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади

— 115 нафари муддатидан илгари шартли озод этилади

— 52 нафарининг жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади

— 81 нафарининг озодликдан маҳрум қилиш муддати қисқартирилади

Афв этилганлар орасида 7 нафар чет эл фуқароси, 375 нафар ёшлар, 49 нафар аёллар ва 60 ёшдан ошган 37 нафар эркак бор.

Шунингдек, 63 нафар афв этилган шахс тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган.

2017 йилдан буён Президентнинг афв этишга оид 31 та фармони қабул қилинган бўлиб, улар асосида жами 10 567 нафар шахс афв этилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган