Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 29–30 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Ташриф Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан амалга оширилади. Бу Модининг Ўзбекистонга тўртинчи, икки томонлама форматдаги иккинчи ташрифи бўлади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда бошқа устувор йўналишлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Нарендра Моди аввал 2015 йилда Марказий Осиё давлатларига сафари доирасида, 2016 йилда Тошкентдаги ШҲТ саммити ва 2022 йилда Самарқанддаги ШҲТ саммити муносабати билан Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Ўзбекистондан сўнг Ҳиндистон бош вазири 31 август – 1 сентябрь кунлари Қирғизистонда бўлиб, Бишкекда ўтказиладиган ШҲТ саммитида иштирок этади.

