Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Шавкат Мирзиёев Хитой, Непал ва Покистон етакчиларига ҳамдардлик билдирди

28.08.2026 10:02

14

Маълумотларга кўра, Хитой ва Непалдаги кучли тошқинлар оқибатида 160 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой, Непал ва Покистонда юз берган фожиали воқеалар оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ушбу давлатлар раҳбарларига ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари Хитойнинг Тибет автоном районидаги Шигадзе шаҳар округида содир бўлган кенг кўламли кўчки ва тошқин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жароҳатлангани ҳамда катта иқтисодий зарар етказилгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга таъзия билдирди.

Шавкат Мирзиёев марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилаб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини билдирди.

Шунингдек, Президент Непалнинг Тибет билан чегара ҳудудида юз берган кучли сув тошқини оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта талафот етказилгани муносабати билан Непал Президенти Рам Чандра Пауделга ҳамдардлик йўллади.

Бундан ташқари, Исломобод шаҳридаги тиббиёт муассасасида содир бўлган кучли ёнғин оқибатида кўплаб болалар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик билдирди.

Президент ҳалок бўлган болаларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Маълумотларга кўра, Хитой ва Непалдаги кучли тошқинлар оқибатида 160 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган