Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Норвегия қироли Харальд V 90 ёшида вафот этди

28.08.2026 14:54

10

Қиролнинг вафотидан сўнг Норвегия тахти унинг ўғлига ўтади. У Хокон VIII номи билан қирол бўлиши кутилмоқда. ОАВ хабарларига кўра, янги монарх яқин кунларда парламентда қасамёд қабул қилади.

Норвегия қироли Харальд V 90 ёшида вафот этди. У Европадаги энг кекса амалдаги монарх эди.

«Чуқур қайғу билан маълум қиламизки, ҳазратлари қирол Харальд бугун вафот этди», — дейилади Норвегия қироллик хонадонининг расмий баёнотида.

Аввалроқ қирол гемолитик анемия касаллиги сабабли шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди. Сўнгги ҳафталар давомида унга дори воситаси берилган, бироқ ушбу препарат организмда суюқлик тўпланишига олиб келган.

Кейинчалик оммавий ахборот воситалари монархнинг саломатлиги сезиларли даражада ёмонлашгани ҳақида хабар тарқатди. Унинг оила аъзолари қирол даволанаётган шифохонага етиб келган, сарой олдига эса одамлар гуллар олиб кела бошлаган.

Харальд V 1991 йилдан буён Норвегия тахтида эди.

Қиролнинг вафотидан сўнг Норвегия тахти унинг ўғлига ўтади. У Хокон VIII номи билан қирол бўлиши кутилмоқда. ОАВ хабарларига кўра, янги монарх яқин кунларда парламентда қасамёд қабул қилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган