Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Айрим солиқ ва туризм имтиёзларининг амал қилиш муддати узайтирилади

29.08.2026 07:53

40

2027 йил 1 январдан Ўзбекистон резиденти бўлган туроператорларнинг хорижий сайёҳларга кўрсатган хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланади. Шу санадан бошлаб юлдузли меҳмонхоналарга субсидия олиш учун уларнинг тоифасини тасдиқлашда хорижий компанияларнинг хулосасини олиш талаби ҳам бекор қилинади.

Ўзбекистонда туризм соҳасидаги айрим имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилади. Бу ҳақда тегишли фармонда белгиланган.

Ҳужжатга кўра, уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар қурилиши учун субсидиялар бериш муддати 2029 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Шунингдек, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларининг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳамда ер солиғи ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициентни қўллаш муддати 2030 йил 1 январга қадар давом эттирилади.

Туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобусларни божхона божидан озод қилиш имтиёзи эса 2028 йил 1 январга қадар узайтирилади.

2027 йил 1 январдан Ўзбекистон резиденти бўлган туроператорларнинг хорижий сайёҳларга кўрсатган хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланади.

Шу санадан бошлаб юлдузли меҳмонхоналарга субсидия олиш учун уларнинг тоифасини тасдиқлашда хорижий компанияларнинг хулосасини олиш талаби ҳам бекор қилинади.

Фармон билан қиймати БҲМнинг 400 бараваридан ошадиган товар ва хизматлар учун тўловларни фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш белгиланди.

Аввал бундай тўловлар учун белгиланган миқдор 25 миллион сўмни ташкил этган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган