Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Конго Демократик Республикасида Эбола иситмасидан вафот этганлар сони 2 800 нафарга яқинлашди

29.08.2026 08:26

47

Айни пайтда вируснинг янги — Бундибугё штаммига қарши вакцина ҳамда даволаш усулларининг ҳеч бири расман лицензияланмаган. Бироқ лаборатория тадқиқотлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) орқали Конго Демократик Республикасига етказиб берилган бошқа штаммга қарши вакцина инфекциядан маълум даражада ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашишда давом этмоқда.

Мамлакат Миллий жамоат саломатлиги институти (INSP) маълумотларига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 5 794 тага, вирус оқибатида вафот этганлар сони эса 2 786 нафарга етган.

INSP’нинг кунлик ҳисоботида қайд этилишича, сўнгги бир суткада мамлакатда 81 та янги касалланиш ҳолати аниқланган, 42 нафар бемор вафот этган. Шунингдек, 24 нафар бемор касалликдан тузалган.

Конго Демократик Республикаси ҳукумати аҳолини Эбола вирусига қарши эмлаш кампаниясини бошлади.

Айни пайтда вируснинг янги — Бундибугё штаммига қарши вакцина ҳамда даволаш усулларининг ҳеч бири расман лицензияланмаган. Бироқ лаборатория тадқиқотлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) орқали Конго Демократик Республикасига етказиб берилган бошқа штаммга қарши вакцина инфекциядан маълум даражада ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани сабабли вирус тарқалишининг олдини олиш ва аҳолини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган