Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

NASA астронавтларни қайта ишланган пластикдан тайёрланган печенье билан боқишни режалаштирмоқда

30.08.2026 08:08

14

Жанубий Иллинойс университети тадқиқотчилари полиэтилентерефталат (ПЭТ) пластигини махсус генетик ўзгартирилган хамиртурушлар ёрдамида парчалаб, ундан оқсил ва ёғлар олишга эришган. Кейин ушбу моддалар 3D-принтер ёрдамида диск шаклидаги «печенье»га айлантирилади.

NASA маблағлаётган лойиҳа доирасида олимлар қайта ишланган пластик ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан озиқ-овқат маҳсулоти тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқди.

Жанубий Иллинойс университети тадқиқотчилари полиэтилентерефталат (ПЭТ) пластигини махсус генетик ўзгартирилган хамиртурушлар ёрдамида парчалаб, ундан оқсил ва ёғлар олишга эришган. Кейин ушбу моддалар 3D-принтер ёрдамида диск шаклидаги «печенье»га айлантирилади.

Технология NASAнинг Deep Space Food Challenge танлови доирасида молиялаштирилган. Унинг асосий мақсади — Марс каби узоқ масофали космик миссияларда астронавтларни озиқ-овқат билан таъминлашнинг янги усулларини яратиш.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳозирча маҳсулотни инсонлар иштирокида синаб кўришга рухсат олинмаган. Бир килограмм маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи тахминан 60 долларни ташкил этади.

Тадқиқотчилар келажакда технология такомиллаштирилиб, унинг нархи пасайишига умид қилмоқда. Ушбу усул космосдан ташқари сувости кемалари, қутб станциялари ва табиий офатлардан зарар кўрган ҳудудларда ҳам қўлланилиши мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган