Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Непалда сув тошқини қурбонлари оммавий қабрларга дафн этилмоқда

02.09.2026 08:57

3

Бироқ айрим марҳумларнинг яқинлари дафн маросимлари уларнинг розилигисиз, диний ва миллий урф-одатларга риоя қилинмаган ҳолда ўтказилаётганидан норози.

Непалда сув тошқини оқибатида ҳалок бўлган, шахси аниқланмаган қурбонларни вақтинчалик оммавий қабрларга дафн этиш бошланди.

Ҳукумат бу қарорни қурбонлар сони кўплиги ва жасадларнинг бузилиши инфекция тарқалиши хавфини ошираётгани билан изоҳламоқда.

Бироқ айрим марҳумларнинг яқинлари дафн маросимлари уларнинг розилигисиз, диний ва миллий урф-одатларга риоя қилинмаган ҳолда ўтказилаётганидан норози.

Расмийларга кўра, дафндан олдин ҳар бир жасаддан ДНК намунаси олинмоқда. Кейинчалик шахси аниқланган қурбонларнинг яқинларига жасадларни эксгумация қилиб, ўз урф-одатларига мувофиқ қайта дафн этиш имкони берилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган