Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мактабларда маданият ва санъат тўгараклари ташкил этилади

03.09.2026 09:47

36

Тўгаракларда ўқувчилар ҳафтасига икки соатдан, жами 72 соат давомида чуқурлаштирилган тарзда таълим олади. Шунингдек, тўгарак аъзолари ўртасида танловлар ўтказилиб, иқтидорли ўқувчилар саралаб олинади.

Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида маданият ва санъат йўналишларида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

Мактабларда «Дутор», «Миллий рақс», «Ёш доирачилар» ҳамда «Тасвирий санъат» тўгараклари ташкил этилади. Бу Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27 августдаги буйруғи билан тасдиқланган низомда белгиланган.

Тўгаракларда ўқувчилар ҳафтасига икки соатдан, жами 72 соат давомида чуқурлаштирилган тарзда таълим олади. Шунингдек, тўгарак аъзолари ўртасида танловлар ўтказилиб, иқтидорли ўқувчилар саралаб олинади.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, лойиҳадан мақсад ёшлар ўртасида миллий санъатни кенг тарғиб қилиш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий санъат анъаналарини келажак авлодга етказишдан иборат.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган