Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ёш оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади — эҳтиёжманд оилаларга ваучер берилади

03.09.2026 13:31

10

Ваучер 12 ой муддатга берилади. Эҳтиёжманд оила «Ижтимоий реестр»дан чиқарилганидан кейин ҳам ваучер ўз амал қилиш муддати давомида сақланиб қолади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинган йиғилишда эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги ёндашувлари белгиланди.

Келаси йилдан эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг давлат ва хусусий боғча, ўқув маркази, йўлкира ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажатлари ваучер орқали қоплаб берилади.

Ваучер 12 ой муддатга берилади. Эҳтиёжманд оила «Ижтимоий реестр»дан чиқарилганидан кейин ҳам ваучер ўз амал қилиш муддати давомида сақланиб қолади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини «Ижтимоий реестр»га киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Янги ёндашувда аҳолининг нафақат даромади, балки сурункали касаллик, ногиронлик, кўп болалилик ва оила аъзосининг хорижда ишлаётгани каби омилларни қамраб оладиган кўп ўлчовли баҳолаш тизимига ўтилади.

Айни пайтда республикада камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган. Бироқ 3 ёшгача фарзанди бор оилаларда мазкур кўрсаткич ўртача 6,5 фоизни ташкил этмоқда.

Президент бола парвариши билан шуғулланаётган ота-оналарни уйида ёки маҳаллада ишли ва даромадли қиладиган тизим йўлга қўйилишини таъкидлади.

Шунингдек, ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.

Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга «пассив даромад» келтирадиган ижтимоий пакет учун жорий йилда 300 миллиард сўм ажратилган. Бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошгани қайд этилди.

Мазкур тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини бир ҳафтада киритиш топширилди.

Йиғилишда давлат раҳбари эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашда ижтимоий ёрдамни манзилли ташкил этиш, оилаларни даромадли қилиш ва уларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган ёндашувларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган