Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўқитувчилардан мажбуран пул йиғдиргани учун ишдан олинган собиқ ўринбосари Анвар Ражабов янги лавозимга тайинланди.
Ражабов Анвар Ўралович Жарқўрғон тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда туман ҳокимининг 2026 йил 3 сентябрдаги қарорида маълум қилинган.
У 2026 йил март ойида тумандаги 33-умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан мажбуран пул йиғдиргани ортга аниқланганидан сўнг лавозимидан озод этилган эди. Ўша вақтда ҳолат юзасидан тузилган текширув материаллари Ражабовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилгани айтилган.
Бироқ орадан кўп ўтмай, Ражабов туман ҳокимлигида бош мутахассис сифатида ишлаётгани маълум бўлган. Энди эса у ободонлаштириш бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

