Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Миграция агентлигига дипломатия ва халқаро тажрибага эга раҳбар тайинланди

04.09.2026 08:13

10

Унинг меҳнат фаолияти хусусий сектор, инвестиция, ташқи савдо ва дипломатия соҳалари билан боғлиқ. Абдураҳмонов Coca-Cola компаниясида менежер, Япониядаги MTRUSTCo. Ltd компанияси бош директори, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди.

М. Абдураҳмонов 1974 йил 14 февралда Фарғона вилоятида туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университети, АҚШдаги Калифорния университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Япониянинг Отару коммерция университети ҳамда Хоккайдо университетида таҳсил олган. Хусусан, Отару коммерция университетида магистратурани, Хоккайдо университетида докторантурани тамомлаган.

Унинг меҳнат фаолияти хусусий сектор, инвестиция, ташқи савдо ва дипломатия соҳалари билан боғлиқ. Абдураҳмонов Coca-Cola компаниясида менежер, Япониядаги MTRUSTCo. Ltd компанияси бош директори, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2021 йилдан буён Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритган. Ушбу даврда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги иқтисодий, таълимий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшган.

М. Абдураҳмонов япон, инглиз, рус, тожик ва араб тилларини мукаммал билади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган