Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун ягона электрон реестр жорий этилади

04.09.2026 20:54

9

2027/2028 ўқув йилидан «Даволаш иши» йўналиши ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриат дастурини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунда беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади. Дастурни муваффақиятли тамомлаганлар оилавий шифокор бўлиб ишлаши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қамраб оладиган ягона электрон реестр шакллантирилади. Реестр 16 та ахборот базаси билан интеграция қилиниб, мутахассиснинг таълими, малакаси ва касбий фаолиятига оид маълумотларни бир жойда жамлайди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевга тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти чоғида маълум қилинди.

Янги тартибга кўра, тиббиёт олийгоҳларига қабул параметрлари ҳудудлар ва тиббиёт муассасаларининг реал эҳтиёжи ҳамда кадрлар етишмовчилигидан келиб чиқиб белгиланади.

2027/2028 ўқув йилидан «Даволаш иши» йўналиши ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриат дастурини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунда беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади. Дастурни муваффақиятли тамомлаганлар оилавий шифокор бўлиб ишлаши мумкин бўлади.

Шунингдек, тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш босқичма-босқич резидентурага ўтказилади. Магистратура эса асосан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга йўналтирилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг билим ва амалий кўникмаларини мустақил баҳолаш тизими ҳам жорий этилади. Бунинг учун ягона тест ва топшириқлар банки ҳамда замонавий симуляцион базалар ташкил этилади.

Мутахассисларни давлат рўйхатидан ўтказиш 2027 йилдан ихтиёрий, 2030 йилдан мажбурий тартибда амалга оширилиши таклиф қилинмоқда. Кейинчалик давлат рўйхатидан ўтмаган мутахассисга тиббий ёки фармацевтик фаолият билан шуғулланишга рухсат берилмайди.

Янги тизимга эртароқ кирган ва имтиҳондан муваффақиятли ўтган ходимлар рағбатлантирилади. Олий маълумотли шифокор ва фармацевтика ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларига эса 2,5 бараваригача устама тўлаш таклиф этилган.

Бундан ташқари, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун янги узлуксиз касбий таълим тизими жорий этилади. Олий маълумотли мутахассислар ҳар йили камида 50 кредит, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари эса 28 кредит тўплаши белгиланмоқда.

Мутахассислар таълим провайдери, дастур ва ўқиш шаклини мустақил танлаши мумкин бўлади. Анъанавий ва масофавий таълим, онлайн курслар, иш жойида малака ошириш, семинар ва тренинглар орқали кредит тўплаш имконияти яратилади.

Халқаро аккредитациядан ўтган хорижий дастур ва тадбирларда олинган кредитларни Ўзбекистонда тан олиш механизми ҳам йўлга қўйилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган