Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда МЧЖлар сони 356 мингтадан ошди

06.09.2026 10:56

77

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига мамлакатда 445,7 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Уларнинг 356 812 таси — масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, жами тижорат ташкилотларининг 80,1 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган тижорат ташкилотларининг аксарияти масъулияти чекланган жамиятлардан иборат.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига мамлакатда 445,7 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда.

Уларнинг 356 812 таси — масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, жами тижорат ташкилотларининг 80,1 фоизини ташкил этади.

Тижорат ташкилотлари ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича қуйидагича тақсимланган:

🔹 МЧЖ — 356 812 та (80,1%)

🔹 Хусусий корхоналар — 47 241 та (10,6%)

🔹 Оилавий корхоналар — 37 345 та (8,4%)

🔹 Акциядорлик жамиятлари — 646 та (0,1%)

🔹 Бошқа шакллар — 3 653 та (0,8%)

Шундай қилиб, мамлакатдаги ҳар 10 та тижорат ташкилотининг қарийб 8 таси МЧЖ ҳисобига тўғри келмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган