Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

06.09.2026 16:22

21

Сўровнома асосида мактаб автобусларини жорий этиш зарурати баҳоланади.

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қатнови ва мактаб автобусларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровнома орқали ўқувчиларнинг яшаш жойи, ўқийдиган мактаби ва синфи, мактабга чиқиш вақти ҳамда фойдаланадиган транспорт тури ҳақида маълумотлар тўпланади. Шунингдек, ота-оналардан мактаб автобусидан фойдаланишга эҳтиёж бор-йўқлиги сўралади.

Йиғилган маълумотлар Тошкентда мактаб автобусларини йўлга қўйиш имкониятини ўрганиш ва заруратдан келиб чиқиб ушбу тизимни жорий этиш масаласини кўриб чиқиш учун таҳлил қилинади.

Бир нечта фарзанди бор ота-оналар ҳар бир фарзанди ҳақидаги маълумотларни алоҳида киритиши мумкин.

Сўровномада шахсий маълумотлар йиғилмаслиги, натижалар фақат умумий таҳлил учун фойдаланилиши маълум қилинган.

Сўровномани махсус Telegram bot орқали тўлдириш мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган