Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мажбурий меҳнат ва босимга йўл қўйилмайди — Давлат меҳнат инспекцияси

06.09.2026 18:44

13

Шунингдек, «Ижтимоий реестр»даги фуқароларни асоссиз ёки мажбуран реестрдан чиқариш ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.

Давлат меҳнат инспекцияси айрим ҳудудларда ходимларни иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари турли топшириқларга мажбуран жалб этиш ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушаётганини маълум қилди.

Инспекция мажбурий меҳнат қонунчилик билан тақиқланганини эслатди. Ходимни унинг розилигисиз, жазо ёки босим таҳдиди остида ишлашга мажбурлашга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, «Ижтимоий реестр»даги фуқароларни асоссиз ёки мажбуран реестрдан чиқариш ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.

Мурожаатлар ўрганилиб, қоидабузарлик тасдиқланса, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган