Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

«Участковой»ларга ҳам ЙҲХХнинг айрим ваколатлари берилмоқда

07.09.2026 09:46

9

Унга кўра, ички ишлар ходимлари хизмат йўналиши ва ҳудудидан қатъий назар, фуқароларнинг мурожаат ва хабарларига тезкор муносабат билдириши, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиши ҳамда ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиши керак.

Энди профилактика инспекторларининг ваколатлари кенгайтирилади. Президент қарори билан ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари фаолиятини яхлит тизим асосида ташкил этиш белгиланди.

Унга кўра, ички ишлар ходимлари хизмат йўналиши ва ҳудудидан қатъий назар, фуқароларнинг мурожаат ва хабарларига тезкор муносабат билдириши, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиши ҳамда ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиши керак.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва омилларини бевосита жойларнинг ўзида барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш вазифалари белгиланди.

Қарор билан профилактика инспекторларига бир қатор янги ваколатлар ҳам берилмоқда.

Жумладан, улар:

🔹 биринчи марта содир этилган, кам аҳамиятли 17 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий огоҳлантириш қўллаши;

🔹 маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жазо қўллаши;

🔹 туман ёки шаҳар ички ишлар органи бошлиғи ҳамда унинг ўринбосарлари ваколатига кирувчи 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишларни кўриб чиқиб, маъмурий жазо қўллаши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Яъни, маҳаллада фаолият юритувчи «участковой»ларнинг нафақат профилактик, балки айрим маъмурий ва йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ваколатлари ҳам кенгайтирилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган