Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Банклардаги депозитлар ҳажми 483 трлн сўмга яқинлашди

07.09.2026 11:22

48

Банкларнинг кредит қўйилмалари ҳам ўсиб, 644,6 трлн сўмни ташкил этди. Йиллик ўсиш 12 фоиз бўлиб, иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар ҳажми 68,4 трлн сўмга ошган.

2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистон банк тизими активлари 1 016,6 трлн сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоиз кўп.

Банкларнинг кредит қўйилмалари ҳам ўсиб, 644,6 трлн сўмни ташкил этди. Йиллик ўсиш 12 фоиз бўлиб, иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар ҳажми 68,4 трлн сўмга ошган.

Энг катта ўсиш депозитларда қайд этилди. Банклардаги жами депозитлар бир йилда 34 фоизга ошиб, 360,4 трлн сўмдан 482,7 трлн сўмга етди.

Шунингдек, банк тизимининг жами капитали 127 трлн сўмдан 150,6 трлн сўмгача ўсиб, 19 фоизга ошган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган