Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Хитойда кучли сел оқибатида беш киши ҳалок бўлди, етти киши бедарак йўқолди

08.09.2026 14:17

6

Шунингдек, ҳудудда йўл инфратузилмасини мустаҳкамлаш ҳамда янги кўчкилар ва бошқа геологик хавфларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Маълум қилинишича, ҳодисадан аввал ҳудудда «Саудел» тайфуни таъсирида узоқ давом этган кучли ёмғирлар кузатилган.

Хитойнинг жануби-шарқидаги Цзянси провинциясида кучли сел оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди.

Фожиа Цзиань шаҳар округида эрталаб содир бўлган. Лой ва тош аралаш сел саккизта турар жойни бутунлай вайрон қилган, яна тўртта бинога зарар етказган.

Айни пайтда етти киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Унда 170 дан ортиқ қутқарувчи ва мутахассис иштирок этмоқда.

Шунингдек, ҳудудда йўл инфратузилмасини мустаҳкамлаш ҳамда янги кўчкилар ва бошқа геологик хавфларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳодисадан аввал ҳудудда «Саудел» тайфуни таъсирида узоқ давом этган кучли ёмғирлар кузатилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган