Франциянинг жанубидаги Ницца шаҳри яқинида жойлашган Кань-сюр-Мер коммунасида француз импрессионисти Огюст Ренуарга бағишланган музейдан тўртта картина ўғирланди.
Номаълум шахслар музей биносига 8 сентябрь, сешанба куни эрталаб кирган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга соат тахминан 06:00 да маҳаллий вақт билан қўриқлаш сигнализацияси ишга тушганидан сўнг хабар берилган.
Кузатув камералари ёзувларини ўрганиш жараёнида терговчилар икки нафар шахс картиналарни рамаларидан кесиб олиб, олиб чиқиб кетганини аниқлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жами тўртта санъат асари ўғирланган. Бироқ уларнинг номи ҳозирча ошкор этилмаган. Бу ҳақда TF1 телеканали хабар берди.
Сўнгги йилларда Франция музейлари бир неча бор йирик ўғриликлар нишонга айланган. Жумладан, 2025 йил октябрь ойида жиноятчилар Париждаги Лувр музейидан Франция монархларига тегишли заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган эди.

