Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қарздорлик эвазига банкка ўтган мулкларга солиқ имтиёзлари берилади

09.09.2026 11:55

14

Банклар балансидаги қарздорлик эвазига олинган мол-мулкни бир йилдан ортиқ муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотганда эса ҚҚС мулкнинг сотиш қиймати ва баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқдан ҳисобланади.

Ўзбекистонда қарздорликни суддан ташқари тартибда ундиришни рағбатлантириш мақсадида банкка ўтган мол-мулклар учун қатор солиқ имтиёзлари жорий этилмоқда.

Президент фармонига кўра, 2030 йил 1 январга қадар қарздорлик эвазига тижорат банклари балансига олинган кўчмас мулкни сотиб олаётган харидорлар, шунингдек, бундай мулкни балансига қабул қилаётган банклар ва улар таъсис этган инвестиция компаниялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

Имтиёз муддатлари қуйидагича:

— банклар учун — мулк балансга қабул қилинган санадан 6 ой; — инвестиция компаниялари учун — 12 ой; — харидорлар учун — мулкнинг тўлиқ қиймати тўланганидан сўнг 12 ой.

Шунингдек, қарздор мол-мулкини қарздан воз кечиш ҳақидаги шартнома асосида банкка ихтиёрий топширса, мулк эгаси бўлган юридик шахс ҚҚС тўлашдан озод этилади.

Банклар балансидаги қарздорлик эвазига олинган мол-мулкни бир йилдан ортиқ муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотганда эса ҚҚС мулкнинг сотиш қиймати ва баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқдан ҳисобланади.

Янги тартибга кўра, давлат иштирокидаги банкка қарздорлик эвазига берилган мол-мулкни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга ҳам рухсат берилади. Бунда кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлардан фойдаланиш мумкин.

Гаровдаги мол-мулк банкка ўтказилаётганда эса солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд тақиқлардан қатъи назар, нотариал битимларни расмийлаштириш ва кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тегишли ваколатлар берилади.

Бундан ташқари, давлат иштирокидаги банклар Давлат активларини бошқариш агентлигига топширган мол-мулк ёки улушлар 1 йил ичида сотилмаса, банкнинг сўровига асосан уларга қайтариб берилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган