Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Эртага Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

09.09.2026 17:34

13

Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги фармонига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида «Автомобилсиз кун» ва «Автомобилсиз ҳафта» акциялари ўтказиб келинмоқда.

10 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади.

Акция автомобиллардан чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда жамоат транспорти, велосипед ва бошқа экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишни кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги фармонига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида «Автомобилсиз кун» ва «Автомобилсиз ҳафта» акциялари ўтказиб келинмоқда.

Акция доирасида давлат фуқаролик хизматчиларининг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Экология қўмитаси давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқароларни жамоат транспорти, велосипед, электромобиль ва бошқа «яшил» транспорт воситаларидан кўпроқ фойдаланишга чақирди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган